Қорақалпоғистон Республикасида ўтган даврда амалга оширилган ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда 2022-2026 йилларда асосий вазифалар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Қорақалпоғистон Республикасида ўтган даврда амалга оширилган ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда 2022-2026 йилларда асосий вазифалар тўғрисида МАЪЛУМОТ

  1. I.2016-2021 йилларда амалга оширилган ишлар натижадорлиги

Ўтган беш йил давомида Қорақалпоғистонни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга жами 17 трлн сўм маблағ йўналтирилди. Шу жумладан, бюджетдан 4 трлн сўм, халқаро молия ташкилотларидан 444 млн доллар ҳамда 10 трлн сўм банк кредитлари ажратилди.

Ўтган даврда Қорақалпоғистонда аҳоли жон бошига даромад 2,7 баробарга ўсди, мамлакатим
изда энг охирги ўриндан, бугунги кунда 9-ўринга кўтарилди. Жами 83 мингта янги доимий иш ўринлари яратилиб, ўртача иш ҳақи 2,8 баробарга ошди ва 2,7 млн сўмга етди.

Реал ялпи ҳудудий маҳсулотлар ҳажми 132 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми – 133 фоизга, қурилиш ишлари – 2 баробарга, қишлоқ хўжалиги – 120 фоизга ва хизматлар ҳажми – 175 фоизга ўсди.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарларини жорий қилиб, “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди. Жумладан, “темир дафтар”га кирган 32,5 минг оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлган 45 минг нафар ишсиз аъзоси бандлиги таъминланди.

“Ижтимоий реестр” жорий қилиниб, 100 мингдан зиёд оилага (жами оилаларнинг 24 фоизи) ижтимоий нафақа ва ёрдам бериш йўлга қўйилди. Бу олдинги йилларга нисбатан 2,5 баробарга кўп.

Кичик бизнес субъектлари сони 2 баробарга кўпайиб, қарийб 21 мингтага етди.

Жами 12,7 трлн сўмлик жами 4 392 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, қарийб 30 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Ҳудудда саноатнинг жадал ривожланишига асосий туртки бўлган тўқимачилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, фармацевтика, мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўртача 3 баробарга ўсди.

Жумладан:

– Элликқалъа туманида “Бустон мега текстиль” МЧЖ да ип-калава ва жинси мато ишлаб чиқариш лойиҳаси (81 млрд.сўм) ишга туширилди.

– Қораўзак туманида “Титан цемент” корхонаси томонидан цемент (200 млрд.сўм);

– Нукус шаҳрида “Нукус Мед Тех” МЧЖ да шприц ва инфузион системалар (лойиҳа қиймати 33,5 млрд.сўм);

– Тўрткўл туманида “Тўрткўл шиша идишлари” корхонасида фармацевтика ва озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган шиша идишлар ишлаб чиқариш (400 млрд.сўм).

Нукус шаҳрида “Нукус” эркин иқтисодий зонаси ҳамда 16 та туманларда кичик саноат зоналар ташкил этилди. Хусусан:

– “Нукус” эркин иқтисодий зонаси умумий қиймати 18,3 млн.доллари бўлган 4 та лойиҳа;

– кичик саноат зоналарида 217 млрд.сўмлик 98 та лойиҳа тўлиқ ишга туширилди.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2016 йилгача 15 млн долларга етмаган бўлса, 2021 йилда 100 млн доллардан ошди.

25 йил давомида хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар сони 50 тани ташкил этган бўлса, 2021 йилда 167 тага етди, экспортёр корхоналар сони 2 баробарга (171 та) ошди.

Умумий экспорт ҳажми 2011-2015 йилларга нисбатан 3,5 баробарга ошиб, 2,1 млрд долларни ташкил этди. Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотининг атиги 4 фоизи экспортга йўналтирилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилда 30 фоизга етди.

Саноат етарли ривожланмаган шимолий туманларда янги, замонавий саноат корхоналарини кўпайтириш устувор аҳамият касб этади ва бунинг учун янгича, ноанъанавий ёндошувлар қўлланмоқда.

Қорақалпоғистонга инвестиция киритинг” шиори остида, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Қорақалпоғистоннинг биттадан шимолий туманлари ва Нукус шаҳрига бириктирилди.

Улар томонидан ушбу ҳудудларда умумий қиймати 524 млн. доллар бўлган 318 та янги инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилди. Бу 18 мингдан зиёд янги иш ўринларини яратиш имконини беради.

Андижон вилоятининг “Кегтекс кластер” корхонаси Кегейли туманида 29 млн. доллар сармоя ҳисобига, 7,5 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш, 6 минг тонна ип-калава, 6 минг тонна мато тўқиш, 3,3 млн. дона тайёр кийим ишлаб чиқариш лойиҳаларини босқичма-босқич ишга тушириш ва 1 000 та янги иш ўринлари яратиш;

Сирдарё вилоятининг “Бест сан ойл” корхонаси томонидан Қонликўл туманида 20,5 млн. доллар инвестиция эвазига, йилига 10 минг тонна мойли экинларни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш ва 500 та янги иш ўрни яратиш;

Тошкент шаҳрининг “АКФА Ассэмбли” корхонаси томонидан Нукус шаҳрида қиймати 6 млн. доллар бўлган, йилига 300 минг квадрат метр замонавий эшик ва ромлар ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга тушириш ва 230 та иш ўрни яратиш бўйича чоралар кўрилди.

Аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида, қарийб 13 мингта хонадонли уй-жойлар барпо этилди (олдинги беш йилга нисбатан 4 баробар кўп).

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида, 230 млрд.сўм маблағлар ҳисобига 81 та олис қишлоқ ва овулларнинг қиёфаси тубдан ўзгарди.

Марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 40 фоиздан – 68 фоизга кўтарилди. 411 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланишига ва 420 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланишига эришилди.

2 252 км автомобиль йўллари, 2,2 минг км электр тармоқлари ва 169 км газ тармоқлари қурилди ва қайта таъмирланди.

133 та соғлиқни сақлаш объектларида қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

26 та мактабгача таълим муассасалари янгидан қурилди, 102 таси реконструкция қилинди ва таъмирланди, 83 та хусусий шерикчилик асосида ҳамда 897 та оилавий боғчалар ташкил этилиши ҳисобига боғчалар қамрови даражаси 32 фоиздан – 75 фоизга кўтарилди.

Жами 58,6 минг қувватга эга 641 та умумий таълим муассасалари тўлиқ таъмирланди, 19 та касб-ҳунар коллежлари бинолари умумтаълим мактабларига айлантирилди, 23 та янги мактаблар ташкил этилди.

Навбатлилик юкламаси 1,5 дан 1,2 коэффициентга туширилди.

4 та янги олийгоҳ ташкил этилди.

Биргина, Мўйноқ туманида сўнги йилларда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

20 та кўп қаватли уй-жойлар қурилди, 100 километр масофадан ичимлик сув олиб келинди. Кўплаб корхоналар, Амфитеатр, Стадион, Мусиқа мактаби, ёпиқ сузиш бассейни, болалар дам олиш оромгоҳи ва бошқа ижтимоий объектлар ишга туширилди.

“Мўйноқ аэропорти” қайтадан қурилди ва фойдаланиш бошланди.

Орол денгизининг суви қуриган тубида “Яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш мақсадида 1 730 минг гектардан ортиқ майдонда саксовул ва чўлга чидамли бошқа ўсимликлар экилди.

Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасидаги тадбиркор ва фуқаролар учун, 10 йил муддатга ер, мол-мулк, сув солиғи, ижтимоий, фойда, даромад ва айланма маблағдан олинадиган солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди.

Шунингдек, Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманлари ҳамда хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ва оғир шароитлардаги 45 та маҳалла ва овулларда жойлашган тадбиркорлар учун ҳам солиқ имтиёзлари тақдим этилди.

Қорақалпоғистонда 50 млрд сўмга тенг йирик лойиҳалар бўйича электр, табиий газ, сув ва йўл тармоқларини ўтказиб беришни, давлат тўлиқ зиммасига олди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилда 12,3 трлн сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 116,2 фоизга ўсган.

2017-2021 йилларда 9 та пахтачилик, 2020-2021 йилларда 19 та ғаллачилик 12 та мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил этилди ҳамда кластерлар томонидан 6,4 млн долларлик ип-калава ва 2,3 млн долларлик мева-сабзавотлар маҳсулотлари экспорт қилинган.

Сўнгги 5 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш қарийб 1,3 баробарга, мойли экинлар етиштириш 1,6 баробарга (9,3 минг тоннадан 14,9 минг тоннага) ошди.

2019-2021 йилларда қарийб 39 минг гектар ерлар қайта фойдаланишга киритилиб, 54,2 минг гектарда сув тежовчи ва суғориш технологиялари жорий этилди ҳамда 2,7 минг гектар интенсив боғ, 4,2 минг га токзор барпо этилиб, 100 гектардан ортиқ иссиқхоналар ташкил этилди.

Қиймати 55,1 млрд сўмлик қуввати 19 минг тонналик 3 та янги агрологистика марказлари, 29 минг тонналик 176 та совутгичли омборхоналар ишга туширилиб, совутгичли омбор қувватлар 55 минг тоннага сони 385 тага етказилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналар сони 324 тадан 898 та ёки 2,8 марта ошди. Натижада 2021 йилда 1 790 млрд. сўмлик ёки 2017 йилга нисбатан 1,8 баробар кўп озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, “Мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва агротехнологияси” ўқув-илмий маркази ҳамда Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилди.

Сув хўжалигида 2017-2021 йилларда 784 млрд сўмлик 24,9 минг км узунликдаги каналлар, 6 140 дона гидротехник иншоотлар, 5 136 дона гидропостлар ҳамда 7 641 км коллектор-дренаж тармоқлари ва 9 та гидротехника иншоотларни қуриш, реконструкция ва таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилди.

52,9 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жумладан, томчилатиб суғориш технологияси 9824 гектар майдонда, ёмғирлатиб 446 гектар майдонда, дискрет 12 гектар майдонда ҳамда 4120 гектар кўчма эгилувчан қувур, 511 гектар эгатга плёнка тўшаш усулида суғориш жорий қилиниб, 38 минг гектар экин майдонда лазер ускунаси ёрдамида текислаш ишлари амалга оширилиб, 45,2 млрд сўм субсидия маблағлари ажратилган.

Давлат-хусусий шериклик битимлари асосида 25 та насос станциясини тўғридан-тўғри хусусий секторга берилиши натижасида хусусий шерик томонидан киритиладиган инвестиция лойиҳалари асосида 11 млрд 814 млн.сўм, экспулатция ҳаражатларидан тежалган пул маблағлари ҳисобидан 260,5 млн.сўм, электр энергиясидан 80,5 млн кВт.соат иқтисод қилишга эришилган.

Юқори хосил берувчи иссиқхонлар майдони жами 101 гектарга етказилиб, 8 баробарга оширилди. Тахиатош туманида ушбу йилларда 22 гектар иссиқхоналар ташкил этилган бўлса, олдинлари умуман иссиқхоналар мавжуд бўлмаган, Элликқалъа, Шўманой, Нукус туманлари ва Нукус шаҳарларида 36 гектар иссиқхоналар ишга туширилди.

Чорвачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 126 та чорвачилик субъектларига давлат бюджетидан 9,5  млрд сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Аҳоли хонадонлари ва фермер хўжаликларида наслчилик селекция ишлари тизимли ташкил этилганлиги сабабли наслчилик хўжаликлари сони 107 тага (ўсиши – 2,1 баробар) етказилди, наслли молларнинг улуши 25 фоиздан 54 фоизга етказилиб, 2 баробарга ортди.

Ҳар бир туманда 300 – 500 бошли жами 39 та йирик чорвачилик хўжаликлари ташкил этилди. (гўшт йўналишида – 5,3 минг бошли 18 та, сут йўналишида – 6,3 минг бошли 21 та).

Чорва моллар бош сони 23 фоиз (2016 йилга нисбатан 220,8 минг бошга), қўй-эчкилар бош сони 31 фоиз (277 минг бош), паррандалар бош сони 56 фоиз (1,5 млн бош), гўшт ишлаб чиқариш 31 фоизга (27,7 минг тонна), сут ишлаб чиқариш 32 фоизга (97,2 минг тонна), тухум етиштириш 73 фоизга (121,1 млн дона), асал етиштириш 2,2 баробарга (438 тонна) ва балиқ маҳсулотлари 424 фоизга (11,1 минг тонна) ошди.

Ипакчилик йўналишида 2017-2021 йилларда 3 179 тонна пилла хомашёси етиштирилди ва ипак қурти озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида 10,2 млн туп тут кўчатлари экилди ҳамда 671,5 гектар янги тутзорлар барпо қилинди, шунингдек, 13 млн доллар миқдоридаги инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

Натижада, 40 тонна хом ипак, 28 тонна ипак момиғи, 102 минг пог.м ипак мато ишлаб чиқарилиб, 10,5 млн долларлик ипак маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Маълумот учун, 2021 йилда 30,1 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланди, шундан 1,2 минг нафар доимий, 28,9 минг нафар мавсумий.

Қоракўлчилик йўналишида 2017-2021 йилларда яйлов майдони 4 586 минг гектарга етказилиб, 343 минг бошга етказилди.

Натижада, 823 тонна жун, 329 минг тонна жундан ип,16 минг кв.м гиламлар, 287 минг кв м кигиз, 33 минг дона тери ва 13 минг дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, экспорт ҳамжи 4,2 млн. долларга етказилди. Шунингдек, 820 минг долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

2021 йилда Қорақалпоғистон Республикасида қоракўлчилик йўналишида 11 та қоракўлчилик кластерлари фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 48 та янги лойиҳа ишга туширилди.

Маълумот учун, 2021 йилда 16,4 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланди, шундан 7 минг нафар доимий, 9,4 минг нафар мавсумий.

  1. II2022-2026 йилларда амалга ошириладиган асосий вазифалар

2022-2026 йилларда Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 43 трлн сўм йўналтирилади. Жумладан, бюджетдан – 10 трлн сўм, халқаро молия ташкилотларидан – 19 трлн сўм, банк кредитлари – 14 трлн сўм.

Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 1,5 баробар, саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,5 баробар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,2 баробар, хизматлар ҳажмини 2,9 баробар ҳамда қурилиш ишлари ҳажмини 1,4 баробар оширилади (Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.22й №155 – сон қарори).

Камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, аҳоли даромадини ошириш учун, келгуси беш йилда 238 мингдан зиёд доимий иш ўринлари яратилади. Қорақалпоғистонда камбағаллик 50 фоиз қисқартирилади.

  1. Аҳоли ва тадбиркорлик учун қулай инфратузилма яратиш:

Халқимиз ҳаётини янада яхшилаш, уни арзон ва сифатли уй-жой билан таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистонда келгуси беш йилда жами 20,3 минг квартирали 709 та кўп қаватли уй-жойлар (олдинги йилларга нисбатан қарийб 2 баробар кўп), ипотека кредитлари ҳисобига 2,5 мингта якка тартибдаги уй-жойлар қурилади.

Оролбўйи ҳудудлари инфратузилма жамғармаси ташкил этилиб, унга республика бюджетидан ҳар йили 100 млрд сўм ажратилади. Ушбу маблағлар туман ва шаҳар Халқ депутатлари Кенгашларининг қарори билан, ҳудуд учун энг зарур объектларни реконструкция қилишга йўналтирилади.

Келгуси беш йилда аҳолини ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 68 фоиздан – 89,7 фоизгача кўтарилади. Бунинг учун, 3,2 минг км ичимлик суви тармоқлари, 177 дона сув иншооти қурилади ва таъмирланади. Бу орқали, 250 та маҳалладаги 300 мингта хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади. Олис ҳудудлардаги овуллар, боғча, мактаб ва шифохоналарга шўр сувни ичимлик сувига айлантириб берадиган мингта ускуна ўрнатилади.

Оқава сув тизимида 236 млн долларлик лойиҳалар ҳисобига 484 км канализация тармоқлари қурилади. Бунинг ҳисобига, 70 та маҳалладаги 80 минг хонадон канализация тизимига уланади ва оқова сув тизими қамрови 19 фоиздан 41 фоизга етади.

Нукус шаҳри, Тахиатош ва Қўнғирот туманлари иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш учун 350 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилади ва 1 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар марказлашган ва индивидуал иссиқлик таъминотига уланади.

Энергия таъминотини яхшилаш мақсадида, келгуси беш йилда 4 974 км тармоқлар янгидан қурилади ва реконструкция қилинади, 1,4 мингга яқин трансформатор ва подстанция янгиланади.

557 км газ тармоқлари (3,3 баробар кўп) қуриш ва таъмирлаш ҳисобига аҳоли таъминоти яхшиланади.

Келгуси беш йилда 4 485 км автомобиль йўллари (ўтган беш йилдан 2 баробар кўп), жумладан 3 068 км ички йўллар йўллар қурилади ва таъмирланади.

348 та кўприк тўлиқ таъмирланади. Шу орқали, Амударё, Қонликўл, Қораўзак, Мўйноқ, Шуманай ва Элликқалъа туманларида кўприклар билан боғлиқ муаммолар тўлиқ ҳал қилинади.

Шунингдек, Амударёнинг икки соҳилини боғлайдиган, 412 метр узунликдаги янги барпо этилаётган кўприк, Қорақалпоғистон ва Хоразм иқтисодиёти учун ҳам, аҳоли учун ҳам катта қулайликлар яратади.

Ушбу лойиҳа доирасида 79 километрликШовот – Гурлан – Жумуртов – Қораўзак” темир йўл тармоғи қурилмоқда. Бу – юртимиздан Россия ва Қозоғистонгача юк ташишни 240 километрга, вақтни 6 соатга қисқартиради.

Транспорт тизимини ривожлантириш орқали аҳоли узоғини-яқин қилиш мақсадида 43 та янги йўналиш, 102 та бекатташкил қилинади, бунинг учун 590 та янги автобус ва микроавтобуслар харид қилинади.Амударё туманида янги темир йўл вокзали қурилади. Шунингдек, Қўнғирот, Тўрткўл ва Хўжайли вокзаллари реконструкция қилинади.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 2022 йилда шароити оғир бўлган 38 та маҳаллага 70 млрд сўм маблағ йўналтирилади (2021 йилда 21 та маҳаллага 32 млрд сўм ажратилди).

  1. Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва саноатни ривжлантириш:

Тадбиркорликни ривожлантириш орқали, 100 мингта янги иш ўрни яратилади. Бунда, мавжуд жами 422 та маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, оилавий тадбиркорлик дастурларига ҳар йили 650 млрд сўм кредитлар ажратилади.

2022-2026 йилларда 60 трлн сўмлик (олдинги йилларга нисбатан қарийб 5 баробар кўп) жами 2 352 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

45 та янги кичик саноат зонаси барпо этилади ва бунга бюджетдан дастлабки босқичда 100 млрд сўм берилади. Ушбу саноат зоналарида қиймати трлн сўмдан зиёд лойиҳалар доирасида, қарийб 25 мингта янги иш ўрни яратилади.

  1. Саноат тармоқларида қиймати млрд 100 млн долларлик 2 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари доирасида 76 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади.

Хусусан, ҳудуднинг асосий драйвер соҳалари бўлган қурилиш материаллари, электротехника, тўқимачилик, чарм-саноат, озиқ-овқат саноати соҳаларида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар ишга туширилиши натижасида, ҳудуднинг экспорт ҳажмлари камида 4 баробарга оширилиб, 500 млн долларга етказилади.

Жумладан, Қораўзак, Беруний, Хўжайли, Тахиатош, Элликқалъа туманларида қурилиш материаллари (цемент, вермикулит, керамзит, қурилиш тошлари, гипс) ишлаб чиқариш соҳасида 270 млн долларлик 153 та саноат лойиҳаси ишга туширилади. Бунинг учун, геология-қидирув ишларини кўпайтириб, 500 дан зиёд участкалар тадбиркорларга таклиф этилади. Натижада, 12 мингдан зиёд юқори даромадли доимий иш ўринлари яратилади.

Тўқимачилик соҳасида Амударё, Беруний, Элликқалъа, Чимбой туманларида 260 млн доллар бўлган 49 та янги лойиҳа ишга туширилади. Натижада, пахта толасини қайта ишлаш 100 фоизга, ип-калавани қайта ишлаш эса, 91 фоизга етказилади, 28 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Электротехника соҳасида 130 млн долларлик 17 та лойиҳа амалга оширилади ва 22 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Қишлоқ ҳўжалигида 14 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида, 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилади ва бу орқали 50 мингга яқин иш ўрни ташкил этилади. минг нафар ишсиз аҳоли учун, ихчам иссиқхоналар қуриб берилади.

  1. Йирик “мега-лойиҳалар” амалга оширилиб, ҳудуднинг саноат салоҳиятини кескин оширишга эришилади.

Беруний, Қораўзак ва Қўнғирот туманларида лойиҳа қиймати 2 млрд доллар бўлган, жами қуввати 1 минг 800 Мега-ваттли шамол электр станциялари ишга туширилиши натижасида, 750 мингта хонадон ва 25 мингдан зиёд корхоналарни таъминлаш учун етарли бўлган электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Қораўзак туманидаги Тебинбулоқ кони негизида замонавий кон-металлурия комплекси, Қўнғирот туманидаги Устюрт газ-кимё мажмуаси ёнида йиллик қуввати 500 минг тонна полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган газ-кимё кластерини қуриш бошланади.

“Қўнғирот сода заводи”да 180 млн долларлик лойиҳа якунланиб, ишлаб чиқариш қувватлари 2 баробарга оширилади.

  1. Хизматлар соҳасида 50 мингдан зиёд иш ўринлари ташкил этилади. Мисол учун, Тўрткўл, Беруний, Амударё, Нукус, Тахиатош ва Қўнғиротдан ўтадиган “А-380” халқаро йўли реконструкцияси натижасида, туманларда транспорт оқими 3-4марта ошади. Шу орқали, магистрал йўл бўйида 500 дан зиёд сервис объектлари ташкил этилиб, 3 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади.

Шу билан бирга, Амударё қирғоқ бўйларида туризм объектлари ва дам олиш жойларини ташкил қилишга шароит яратилади.

Туризм инфратузилмасини яхшилаш учун, ҳар йили 60 млрд сўм ажратилади. Бу орқали, Амударё, Беруний, Тўрткўл, Хўжайли, Қонликўл ва Нукус туманларида 1 мингдан зиёд хизмат кўрсатиш объектлари барпо қилиниб, 5 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади.

Нукус шаҳрини туну-кун ишлайдиган савдо, туризм, маданият, таълим, тиббиёт, инжиниринг ва Ай-Ти соҳаларидаги хизматларни ривожлантириш орқали, 6 мингта янги иш ўрни яратилади. Бунга, келгуси беш йилда қўшимча 100 млн доллар маблағ ажратилади.

Шунингдек, Нукус шаҳрида инвесторларга бизнес қилиш ва яшаши учун энг қулай шароитлар яратилган “Нукус сити” қурилади.

  1. Қорақалпоғистонда “яшил ҳудудлар”ни кўпайтириш:

Келгуси беш йилда Оролнинг қуриган ҳудудида яна 1 млн гектар ўрмонзор ва бутазорлар барпо этилади. Нукус шаҳри атрофидаги “яшил белбоғ” майдони яна 200 гектарга кенгайтирилади.

Шунингдек, шаҳар ва туманлар марказида жами 362 гектар, жумладан, Нукус шаҳри ва туман марказларида 70 гектар майдонда жамоат парклари ва яшил майдонлар ташкил этилади.

Йўл бўйи ҳудудлари, маҳаллалар, корхоналар, ижтимоий объектлар, далалар атрофида жами 70 млн туп дарахт, жамоат жойларида манзарали буталар экилади.

Шунингдек, келгуси беш йилда Қўнғирот, Мўйноқ, Беруний, Элликқалъа ва Амударё туманларида жами 550 минг гектар ҳудудда табиий қўриқхоналар, 2022 йилдан бошлаб, 1 млн гектар ҳудудда Оролқум миллий табиат боғи ташкил этилади.

Натижада, Қорақалпоғистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони 4 млн гектарга етказилади.

  1. Ижтимоий соҳани ривожлантириш:

115 та мактабгача таълим муассасалари янгидан қурилади ва таъмирланади, 541 та нодавлат ва оилавий боғчалар ташкил этиш ҳисобига боғчалар қамрови даражаси 75 фоиздан – 90 фоизга кўтарилади.

Жами 89,5 минг ўринли 325 та умумий таълим муассасалари янгидан реконструкция ва тўлиқ таъмирланади, 59 та янги мактаблар ташкил этилади.

92 та соғлиқни сақлаш объектларида қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Жумладан, халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган 175 ўринли замонавий онкология маркази ташкил этилади.

Бирламчи бўғинда аёллар онкологик касалликларини барвақт аниқлаш учун, тегишли тиббиёт муассасалари 3 та мобиль маммограф билан таъминланади.

12 та туман замонавий компьютер томографлари билан таъминланади. Қораўзак, Тахтакўпир, Шуманай, Қонликўл, Беруний, Тахиатош, Нукус туманлари тиббиёт бирлашмалари лапароскопик ускуналар билан таъминланиб, каминвазив операциялар ўтказиш йўлга қўйилади.

15 ёшгача бўлган 610 минг нафар бола ва 40 минг нафар ҳомиладор аёл 7 турдаги витаминлар билан бепул таъминланади. Натижада, аёллар ва болалар ўртасида камқонликни 25 фоизга камайтиришга эришилади.

Оролбўйи ҳудудида, соғлиқни сақлаш, таълим, ичимлик суви таъминоти, ёшлар тадбиркорлиги, аёллар бандлиги йўналишларидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигидаги Траст жамғармасига, жами 1 млрд доллар грант ва имтиёзли кредитлар жалб қилинади.

Келгуси беш йилда мактабгача таълим билан қамров даражаси 71 фоиздан 87 фоизга етказилади. Бунинг учун, янги 40 та давлат ва хусусий, 525 та оилавий боғчалар ташкил этилади, 73 та давлат боғчаси реконструкция қилинади ва яна 40 минг нафар болажонларга боғчага бориш имконияти яратилади.

Қорақалпоғистонда 2022 йилдан бошлаб, 1-4 бошланғич синф ўқувчилари учун, бепул тушлик бериш йўлга қўйилади. Бунинг учун, бюджетдан йилига 100 млрд сўм ажратилади.

Шунингдек, келгуси беш йилда 1,6 трлн сўм маблағлар ҳисиобига Қорақалпоғистонда жами 90 мингдан зиёд янги ўқувчи ўринлари яратилади. Жумладан, 55 та янги мактаб, 187 та мактаб учун қўшимча ўқув бинолари қурилади, 135 та мактаблар капитал таъмирланади ва тўлиқ жиҳозланади.

Бунинг ҳисобидан, Нукус шаҳридаги мактабларнинг юкламаси 30 фоизга, Тўрткўлда эса 25 фоизга камаяди, Бўзатов, Қўнғирот, Элликқалъа туманларидаги мактаблар тўлиқ таъмирдан чиқарилади.

Келгуси беш йилда олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоизга етказилади (ҳозир 26 фоиз). Бунинг учун, Қорақалпоғистонда мамлакатимиздаги 5 та нуфузли олийгоҳ ва хорижий университетларнинг филиаллари ташкил этилади.

Ўзбекистон Давлат консерваториясининг Нукус филиали учун янги ўқув биноси қурилади ва унинг шароитлари яхшиланади.

Талабаларни турар-жой билан таъминлаш мақсадида, қўшимча 6 минг ўринли янги ётоқхоналар қуриб битказилади.

Ҳар бир туман  ва шаҳардаги Ёшлар марказлари ва мактабларда 100 мингдан зиёд ёшлар чет тиллари ва Ай-Ти технологияларига ўқитилади. Бунинг учун, мактабларнинг 500 та синф хонаси замонавий компьютерлар ва юқори тезликдаги Интернет билан таъминланади.

50 мингдан зиёд, жумладан, “ёшлар дафтари”га кирган 13 минг ёшларнинг бизнес лойиҳалари, старт-апларини қўллаб-қувватлашга 750 млрд сўм кредит ва субсидиялар ажратилади.

Олис ва чекка ҳудудлардаги ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш учун, ҳар йили 20 млрд сўм грантлар ажратилади.

Нукус шаҳрида илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт соҳаларидаги энг сара намуналар жамланган, замонавий жиҳозланган Бердақ номидаги Қорақалпоқ миллий кутубхонаси барпо этилади.

  1. Қишлоқ ҳўжалигида

Аҳоли томорқаларининг сув таъминотини яхшилаш орқали, 12 минг фуқаронинг бандлиги таъминланади. Жумладан, Чимбой туманида 500 та кичик қудуқлар қазилади ва тумандаги 1,5 минг хонадон томорқаси, Нукус туманида “Каттигар” каналидан 8 та маҳаллага сув етказиб берувчи насосни тиклаш орқали, 1 минг 400 та хонадон аҳолиси ўз томорқасида банд бўлади.

Бунинг учун, Фермерлар ва деҳқонлар кенгаши ҳузурида Маҳаллага кирган ирригация тизимини тиклаш махсус жамғармаси ташкил этилади. Дастлабки босқичда, йилига ҳар бир туман жамғармасига, бюджетдан 10 млрд сўмдан ўтказиб берилади.

Амударё, Беруний, Нукус, Тахиатош, Тўрткўл, Элликқалъа туманларидаги 46 та маҳаллани ободонлаштириш, ижтимоий объектларни қуриш ва таъмирлаш учун 90 млн доллар ажратилади.

Чорвачиликда 3 та йўналишдан иборат алоҳида дастур қабул қилинади:

– Бўзатов, Нукус, Тахиатош, Тахтакўпир, Қораўзак ва Қўнғирот туманларида 30 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари тўлиқ озуқа ва бошқа экинлар етиштириш учун ажратилади;

– келгуси беш йилда 200 минг гектар яйловларни қайта тиклаш ва ҳосилдорлигини ошириш чоралари кўрилади;

– қорамоллар сонини 500 бошдан кам бўлмаган хўжаликларни ташкил этиш учун Қорақалпоғистонда чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, дастлаб 100 миллиард сўм ажратилади
ва 5 фоизли кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.

– ҳар бир туманда 200 минг бошли парранда ва 100 гектардан балиқ хўжаликлари ташкил этилади ва натижада келгуси беш йилда гўшт, сут, тухум ва балиқ етиштириш ҳажми 2 баробарга ошади.

Ипакчилик йўналишида 2022-2026 йилларда ипак қурти озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида 35,3 млн туп тут кўчатлари экилади, шундан, 2022  йилда 6,6 млн туп, 2026 йилда 7,4 млн туп.

Натижада, 70 тонна хом ипак, 48 тонна ипак момиғи, 400 минг пог.м ипак мато ишлаб чиқарилади ҳамда 4 617 тонна пилла хомашёси етиштирилади, ҳамда 22,3 млн долларлик ипак маҳсулотлари экспорти амалга оширилади.

Маълумот учун, 2022 йилда 48,5 минг нафар, шундан 3,6 минг нафар доимий, 44,9 минг нафар мавсумий аҳолининг бандлиги таъминланади. 2026 йилда бандликни таъминлаш кўрсаткичи 49,6 минг нафарга етказилади (3,7 минг нафар доимий, 45,9 минг нафар мавсумий);

Қоракўлчилик йўналишида 2022-2026 йилларда 3,5 млн долларлик инвестиция киритииб, экспорт ҳамжи 9,5 минг долларга етказилади.

2022-2026 йилларда туманларда озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳисобига яна 40 та янги лойиҳалар ишга туширилади ва корхоналар сони 88 тага етказилади.

Маълумот учун, 2022 йилда 18 минг нафар, шундан 7,2 минг нафар доимий, 10,8 минг нафар мавсумий аҳолининг бандлиги таъминланади. 2026 йилда бандлик кўрсаткичи 27,7 минг нафарга етказилади (11,8 минг нафар доимий, 15,9 минг нафар мавсумий);

Келгуси беш йилда камида 70 минг гектар ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилиб, мева-сабзавотчилик ва чорвачилик учун, очиқ танлов асосида ажратилади.

Амударё, Беруний, Тўрткўл, Хўжайли, Элликқалъа ва Нукус туманларида қўшимча минг гектар интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади.

Мевали боғлар ва узумзорларни ташкил этиш учун 666 минг дона мевали ва 2,2 млн. дона ток кўчатлари ҳисоб-китоб қилиниб, бугунги кунга қадар 620 минг дона мева ва 962 минг дона ток кўчатлари етказиб берилди.

Қораўзак, Тахтакўпир, Нукус ва Кегейли туманларидаги жами
15 минг гектар майдонларда кам сув талаб этувчи ва юқори даромад берувчи кунжут каби экинлар экишга ўтилади.

Тўрткўл, Элликқалъа, Амударё, Тахиатош, Хўжайли, Нукус туманларида келгуси беш йилда 1 минг гектардан зиёд замонавий иссиқхоналар қурилади.

Жами қуввати 56 минг тонна бўлган 3 та замонавий агрологистика маркази ва мева-сабзавотни қайта ишлайдиган 13 та корхона ишга туширилади.

Қорақалпоғистонда сув таъминоти ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, 100 минг гектарда сув таъминотини ва 120 минг гектарда мелиоратив ҳолатни яхшилаш, шўрланган ерларни 24 минг гектарга камайтириш, 26 минг гектар майдонда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш чоралари кўрилади. Натижада, 650-700 млн куб метр сув иқтисод қилинади.