Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни (2021 йил 30 ноябр)

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни (2021 йил 30 ноябр)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишининг олдини олиш, шунингдек, республика ҳудудида мавжуд эпидемиологик вазиятни сақлаб колиш мақсадида Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг билан 2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар халкаро авиакатновлар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тухтатилди.

1) Юқорида кўрсатилган давлатар ва  махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари ва ушбу мамлакатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, сўнгги 14 кун давомида юқоридаги давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари 2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар Ўзбекистон ҳудудига киритилмайди.

2) Хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлишлари лозим.

Коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топширишлари шарт;

Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи йўловчилар “2” бандида кўрсатилган талаблар бажарилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган кундан эътиборан ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.