Хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳларга қулайлик туғдириш мақсадида уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда жорий этилган енгилликлар юзасидан маълумот

Хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳларга қулайлик туғдириш мақсадида уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда жорий этилган енгилликлар юзасидан маълумот

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сон қарори билан миллий қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига келган хорижий фуқаролар нафақат меҳмонхона ёки хусусий хонадонларда балки, уларнинг келиш йўналишлари буйича меҳмонхоналар, туризм базалари ва комплекслари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмонхона-уйлар, ўтов ва палаткали лагерлар, санаторийлар ва бошқа объектларда, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти автотранспортида, бошқа турар жойларда, шунингдек, даволаш муассасаларига хорижий фуқароларнинг шахсий мурожаатлари ёки қабул қилувчи ташкилотларнинг буюртманомалари асосида ҳисобга олинади ва бу эса вактинчалик пропискага тенглаштирилди.

Бундан ташқари ушбу қабул қилиш воситалари хорижий фуқаролар ҳақидаги маълумотларни “Е-меҳмонхона” махсус электрон автоматлаштирилган дастури ёрдамида Интернет тармоғи орқали ҳисобини юритиш тартиби жорий этилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
7 ноябрдаги 894-сон қарорига мувофиқ сайёҳлик оператори томонидан ташкил этиладиган тур доирасида экскурсовод, гид ва/ёки йўриқчи-йўл бошловчи ҳамроҳлигида аҳоли пунктлари ташқарисига саёҳат амалга оширилганда, агар бундай тур муддати ёки унинг бир қисми 10 кундан ошмаса;

хорижий фуқаролар томонидан сайёҳлик операторининг автотурини харид қилган ҳолда шахсий автомобилда, мотоциклда, велосипедда, пиёда ёки гуруҳ таркибида автобусда саёҳат амалга оширилганда, сайёҳлик операторлари томонидан ички ишлар органларига автоматлаштирилган махсус электрон дастур ёрдамида сайёҳларнинг паспорт маълумотлари, ҳаракатланиш йўналишлари схемаси, саёҳат пайтида тўхташ (тунаш) жойлари кўрсатилган электрон шаклдаги рўйхати тақдим этилиши вақтинчалик пропискага тенглаштирилади.

3. Ички ишлар органларидан вақтинча рўйхатдан ўтишлари белгиланган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда узоқ чет эл фуқароларини хусусий хонадонга вақтинча рўйхатга олиш ҳудудий шаҳар-туман ички ишлар органи миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлим (бўлинма) ларининг ўзида рўйхатдан ўтказиш белгиланди. (Изоҳ: Шу пайтгача узоқ чет эл давлатлар фуқароларини рўйхатга олиш масаласи Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ МваФРБларида кўриб чиқилар эди).

4. Ички ишлар органларидан вақтинча рўйхатдан ўтиши белгиланган, шу жумладан республикамизга турист сифатида “Т” турдаги виза билан кириб келган хорижий фуқароларнинг хусусий хонадонга вақтинча рўйхатдан ўтиш ҳақидаги мурожаатлари худудий шаҳар-туман ички ишлар органи миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлим (бўлинма)лари томонидан кўриб чиқилиб, ўрнатилган тартибда вақтинча рўйхатга олиниши белгиланди.

 (Изоҳ: Шу пайтгача Ўзбекистондан чет элга кўчиб кетган, хорижий давлат фуқаролигини олган фуқаролар, Ўзбекистонда яшаб келаётган яқин қариндошларини кўриш учун Ўзбекистонга туристик виза билан кириб келиб, меҳмонхонага жойлашиб, рўйхатдан ўтишларига тўғри келар эди).