Бош консулхона

 20161008_113909

Ўзбекистон Республикасининг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси – республикамизнинг Германия Федератив Республикасидаги консуллик муассасаси бўлиб, унинг фаолияти:

– Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, жисмоний ва юридик шахслари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

– Ўзбекистон ва Германиянинг жанубий федерал ерлари ўртасида савдо-иқтисодий, маданий ва илмий алоқаларни ривожлантириш;

– давлатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилгандир.

Бош консулхона консуллик округида доимий ва вақтинчалик яшовчи Ўзбекистон фуқаролари ҳамда қонуний асосда бошқа масалалар бўйича мурожаат этган чет элликларга консуллик хизматлари кўрсатади.

Бош консулхона консуллик округига Швейцария Конфедерацияси ва Германия Федератив Республикасининг қўйидаши федерал ерлари киради:

– Гессен;

– Бавария;

– Баден-Вюртемберг;

– Райнланд-Пфальц;

– Саарланд;

– Северный Рейн-Вестфалия.

Бош консулхонани Эркин Жалилович Хамраев бошқаради.

Бош консулхонада қабул душанба, сешанба, чоршанба ва жума кунлари соат 9.00 дан 13.00 гача Zeppelinallee 31, 60325 Frankfurt am Main манзилида амалга оширилади.